Author Archives: admin

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Uyda chiroq yo’qligi uchun, elkteosetga juda ko’p marta telefon qildik tusha olmadik. Sarson bo’lib gorodga bordim. 400 000 so’m qarz chiqarib berdi. Jizzax elektorsetining ahvolini isboti bilan ko’ring. Telefon trubkasini olib qo’ygan. O’zlari sotkada o’yin o’ynab o’tiribdi. Kimga murojaat qilsak muammo oson yechiladi? Faqat tanishlari telefon qilsa yoki kelsa muammo oson bitib ketadi Tanishi yo’qlar nima qilsin? Nega telefonni ko’tarib qo’yganiga maosh oladimi ular? Inson huquqlari,odamlar roziligi, sarsongarchilikga yo’l qo’yish yurtboshiga va uning xalqiga halol oyligiga xiyonat emasmi? Qachon odam bo’lamiz?? Shu sabab rivojlanishimiz 2000 yil orqada emasmi. Holatga rasmiy izoh kutamiz va biz bu mavzuga yana qaytamiz» шаклидаги танқидий материал тарқалди.

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Жиззах шаҳар, «Зилол» МФЙда яшовчи Абриева Нодира Бурхоновна хонадонига бориб истеъмол қилинган электр энергияси таъминоти ва тўлови бўйича тушунтириш берилди. Пайдо бўлган муаммо жойида ҳал қилинди. Яъни истеъмолчининг фарзанди Салимов Фарруҳ томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов Paynet орқали амалга оширилгандан сўнг, ушбу хонадоннинг электр энергия таъминоти қайта тикланди.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз .

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан йиғилиш семинари ўтказилди

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг 3- март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тўғрисида»ги 445-сонли қонун талабларини жойларда оммавий бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенатига ва халққа қилган мурожаатномасида белгиланган вазифаларни жойлардаги ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг ижросига бағишланган йиғилиш семинари ўтказилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилишни «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи кириш сўзи билан очди ва олиб  борди.

    Жойлардаги олиб борилаётган долзарб ва аниқланган муаммолар, таҳлилий маълумотлар йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди ва муҳокама қилинди.

Ушбу семинарда ШЭТК ва ТЭТКлардаги барча Ижро интизоми ва мурожаатларни кўриб чиқиш мутахассислари иштирок этишди.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Темир-бетон таянчлари ишлаб чиқариш цехининг очилиш маросими

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан жорий йилнинг 2- март куни Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Ғофур Ғулом ҚФЙ ҳудудидаги саноат зонасида 9 ва 11 метр узунликда бўлган Темир-бетон таянчлари ишлаб чиқариш цехи иш бошлади.
Ишлаб чиқариш цехини очилиш маросимида Ғаллаорол туман ҳокимлигидан, туман мутасадди корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонасининг ходимлари, бундан ташқари маросимга қариялик гаштини сураётган нуроний отахонлар, энергетика ва меҳнат фахрийлари қатнашдилар ҳамда амалга оширилган ишлар билан таништирилди.
Шу билан биргаликда Жиззах вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда ОАВ, журналистлар ҳамда корхона ва ташкилотлар Ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этдилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмат

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан йиғилиш семинари ўтказилди

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг 24- февраль куни 22.09.2016 йил ЎРҚ-410 сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 06.09.2019 йил ЎРҚ-588 сон «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш семинари ўтказилди.
Ушбу семинарда жамиятимиз раҳбар ходимлари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари бош муҳандис, уста, МХТХ муҳандислари ва цех касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этишди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходими Каримов Достон, Жиззах шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Жўрабек Қулбеков ҳамда Олий Мажлисга мурожаатнома бўйича Жиззах давлат педагогика институти доценти, тарих фанлари бўйича доктори Ақчаев Фарруҳлар маъруза қилишдилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлар

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил дастури бўйича Жиззах шаҳар, Кимёгар МФЙ ҳудуди аҳолисини электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида эски 400 кВАли трансформатор пункти 630 кВАли трансформатор пунктига алмаштирилди. Эски кабеллар олиниб янгиланмоқди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

 

1 2 3 4 5 49