Category Archives: Tadbirlar

«ЖИЗЗАХ ХУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ»

акциядорлик жамияти жамоаси

Сангзор воҳасининг кўп миллатли халқини, вилоятимиз меҳмонларини, қолаверса барча нурчиларни

НАВРЎЗИ ОЛАМ

билан қутлайди.
Шундай фараҳли кунларда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хушкайфият ва оилавий бахт тилаймиз! Эл-юрт манфаати йўлидаги ишларингизда омад ёр булсин!
 

Манба: “Жиззах хақиқати” газетаси №28, 2017 йил 18 март

8-март «Халқаро хотин-қизлар куни»

    «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг мажлислар залида «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан 2017 йил 7-март куни байрам табриги ўтказилди.

  Касаба уюшма қўмита томонидан 66 нафар хотин-қизларимизга санъаткорлар иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

1- март Зулфияхоним таваллуд топган куни муносабати билан утказилган тадбир.

   «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси томонидан 2017 йил 1- март куни Ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда 57-нафар ходимлар иштирок этишдилар.

   Ушбу Ўқув-семинарда Жиззах вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Абдурахмонова Меҳрибон Қудратовна, Зулфия мукофоти совриндори Якубова Маъмура Сайфуллаевна, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Холматов Нуриддин Убайдуллаевичлар 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун. «Алишер Навоий – шеърият мулкининг султони», 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида ватан мадҳи» ва 1 март — Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун. «Зулфия — маънавий жасорат тимсоли», «Аёлини эъзозлаган юрт» мавзулари бўйича маъруза қилдилар.

Конституцияга багишланган укув-семинар хакида

   «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда Конституция байрами муносабати билан 2016 йил 29- ноябрь куни Ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда «Жиззах ҲЭТК» АЖ дан 83 нафар ходимлар, «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинидан 14 нафар фаоллар иштирок этишдилар.

   Ушбу Ўқув-семинарда Жиззах шаҳар прокуратураси терговчиси Салимов Шоҳрух Эрхонович ва 1-участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари Абдурахимов Абдувосид Абдувалиевич, Юсупов Фарҳод Ғаниевичлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида», Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 24 йил «Конституция бахтимиз қомуси», 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун «Ўзбекистон Конституцияси кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир», 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун «Мадҳиямиз — фахримиз» мавзулари бўйича маъруза қилдилар.

“Жамиятда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида укув-семинар

   «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан 2016 йил 17- ноябр куни “Жамиятда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида Ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда «Жиззах ҲЭТК» АЖ дан 76 нафар ходимлар иштирок этишди.

   Ушбу Ўқув-семинарда Ишонч газетасидан мухбирлар маъруза қилдилар.

   Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

1 2