“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
Хабарнома!
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июн куни, соат 11-30да, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй, Жамиятнинг мажлислар залида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади.
Электрон манзил: info@jizzaxhetk.uz;
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиш санаси: 30 июн 2022 йил.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 08 июн 2022 йил.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 24 июн 2022 йил.
Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-30дан 11-30гача
Ўтказилиш вақти: соат 11-30
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва ишончнома билан келишлари шарт.
Маълумот учун телефон: 72-222-27-19; факс: 72-222-37-56
КУН ТАРТИБИ
- Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш ва 2021 йил якуни бўйича йиллик хисоботни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молиявий-хужалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ташқи аудиторнинг ижобий ҳулосасини кўриб чиқиш.
- Жамиятда 2021 йил бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича берилган хулосани кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий–хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдаси тақсимланишини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
- 9. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- 10. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш.
- 2022 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
- Жамиятнинг аффилланган шахслари билан Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
- Жамиятнинг Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорлар акциядорларнинг йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар ) билан акциядорларга умумий йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарнома ва бевосита “Жиззах ҲЭТК” АЖда: Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уйда танишишлари мумкин.
“Жиззах ҲЭТК” АЖ Кузатув кенгаши