Category Archives: Yangiliklar

Арнасой туманида хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари бўйича аҳоли хонадонлари билан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2019 йил 27 ноябрдаги 78-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Куз-қиш мавсумида энергия ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, жумладан аҳолини ис газидан заҳарланишга йўл қўймаслик, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши (ёниш, портлаш) ҳамда электр ва газ таъминоти объектларида аварияларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси»нинг 2-бандига асосан жамиятимиз ходимлари томонидан Жиззах вилоятида жойлашган аҳоли қатлами, кўп қаватли уй-жойлар ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда. Ўрганишларда аниқланган камчиликлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, бартараф этиш бўйича маъсул ходимларга топшириқлар берилмоқда. Электр энергиядан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш учун  МФЙларда йиғилишлар ўтказилиб, ҳар бир хонадан фуқароларига тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари электр энергия истеъмолчиларига электр кабель тармоқларини лаборатория синовидан ўтказиб туришлари бўйича тушунчалар бериб борилмоқда. Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш мақсадида хар бир хонадан ва объектларда электр таъминоти бўйича навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиб туришлари таъкидлаб ўтилмоқда. Қишнинг совуқ кунларида ностандарт электр ва газ печларидан фойдаланмасликлари бўйича жамиятимиз ходимлари вилоят (шаҳар, туман) ЁХБ ходимлари билан биргаликда рейдлар ташкиллаштирилмоқда.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

Жиззах шаҳрида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан лойиҳа-смета ишлари тайёрланиб, манзилли дастур бўйича жорий йилнинг 9 январь куни Жиззах шаҳар «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги кўчаларга 0,4 кВли ҳаво тармоғининг ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу 0,4 кВли ҳаво тармоғининг ўрнатиш ишлари якунига етганидан сўнг СИП-2 3х35 кабелларини тортиш ишлари амалга оширилади.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

ЭЪЛОН

АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

   Электр энергияси билан боғлик муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш мақсадида “Худудий электр тармоқлари АЖ билан мулоқот канали ўз фаолиятини юритиб келмокда.

   Келиб тушаётган мурожаатлар шахсан Бошкарув раиси назаротини ўрганиб чиқилиб, жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади. Бунинг учун Сиз телеграмм месенжери орқали https://t.me/hetmuloqot каналига уланиб, канал администраторига муражотингизни йуллашингиз ва энергетика тизимида бўлаётган янгиликларни ҳам кузатиб боришингиз мумкун. Каналимизга уланишингизни тавсия қиламиз.

 

Акциядорлар диққатига!

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2019 йилдаги №ПҚ-4249-сонли “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қарорнинг 5-иловасида кўрсатилганлигига кўра Давлатга ва “Ўзбекэнерго” АЖга тегишли (хўжалик жамиятлари устав капиталидаги улушлардаги) баъзи активларни давлатнинг улуши сифатида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг устав капиталини шакллантириш учун  бериш ҳисобига, 2019 йил 28 майдан “Ўзбекэнерго” АЖнинг ҳуқуқий меросхўри “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташкил этилганлигига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг  30.05.2019 йилдаги 01-03/42-сонли хати ва  10.06.2019 йилдаги 1-сонли факсномаси ижро учун қабул қилиниб, ушбу талабга кўра Жамият ижро органининг 11.06.2019 йилдаги 305-сонли буйруғи билан Жамиятнинг барча реквизитлари, муҳр ва штамплари ҳамда хат бланкаларига ўзгартириш киритилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилганлиги тўғрисида Жамият Кузатув кенгашининг 14.06.2019 йилдаги 9-сонли баённома қарори билан маълумот учун қабул қилинди.

Шунга кўра  “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ (келгусида матнда-“Жиззах ҲЭТК” АЖ)нинг барча овоз берувчи оддий акциялари, яъни   38684918 дона акциялари “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖга тегишли. Шу муносабат билан, “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖнинг барча оддий овоз берувчи акцияларнинг ягона эгаси (ягона овоз берувчи акциядор) “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 58-моддасига биноан, оддий акциялари битта акциядорга тегишли бўлган жамиятда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди. Ушбу Қонун ва Жамият уставида акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар бу акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади.

Ушбу қоидага асосан “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг қарорини қабул қилиш учун 06.12.2019 йилда қуйидаги масалалар бўйича:

  1. “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг қўшимча акцияларини чиқариш.
  2. “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

Жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг қарори қабул қилинди.

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги  207 –сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан

2019 йил 9 ойлик буйича

 ҲИСОБОТИ

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyati

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамият ижро органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи  томонидан ишлаб чиқилган, Жамият учун мос келадиган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) бўйича, Жамият фаолияти учун аҳамиятини ҳисобга олиб, салмоқ ўлчовларини белгилаш юзасидан бўлиб ўтган Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан тасдиқланган ва  тадбиқ этилган ҳамда Жамиятнинг 2019 йил 9 ой учун ривожланиш бизнес-режасига киритилган СМКлари бўйича 2019 йил 9 ойлик бўйича бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилади.

Илова №1 ва №2 ларга қаралсин.

1 2 3 4 21