Category Archives: Yangiliklar

ЭЪЛОН!!!

Ҳурматли электр энергия истеъмолчилари!

     Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси истеъмолчиларидан келиб тушаётган электрон мурожаатларни тезкор хал этиш ҳамда уларга енгиллик яратиш мақсадида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан телеграмм интернет иловаси орқали “Халқ билан мулоқот” Каналини ишга туширганлиги ҳақида маълум қиламиз.

  Эндиликда сиз электр энергияси билан боғлиқ барча муаммо, камчилик ва таклифларингизни ушбу манзил орқали етказишингиз мумкин бўлади. Сизнинг мурожаатингиз тез фурсатларда ўз ечимини топади.

  Бунинг учун, Сиз мобил телефонингиздан телеграмм мессенжерига кириб “uzbekenergo_muloqot” каналига аъзо бўлишингиз керак бўлади.

 www. uzbekenergo.uz  веб-сайти орқали ҳам батафсил барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

ЭЪЛОН
«ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ»  АЖда
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШНИ ЎТКАЗИШ УЧУН МУСТАҚИЛ ТАШКИЛОТ ТАНЛОВИ

   Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31.12.2015 йилдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсияларига риоя қилиш мақсадида 2017 йил якуни бўйича Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади.

   Танловда “Корпоратив бошқарув кодекси”да белгиланган ташкилотлар сирасига кирувчи мустақил ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловни ўтказиш шартлари

1. Танловда иштирок этишни хоҳловчи ташкилотлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

— Ариза;

— давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;

-шартноманинг таклиф этилаётган шарти (баҳолаш бўйича хизмат ҳақи миқдори ва муддатлари акс этган маълумот ва бошқалар).

— жамият қорпоратив бошқарув тизимини баҳолашда қатнашувчи мутахассислар ҳақида маълумот (резюме), шунингдек уларнинг малакасини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари.

2.Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки жамиятнинг электрон манзили 1708000@uzbekenergo.uz

Танловни ўтказиш тартиби

Тижорат таклифлари 2018 йил 26 февралгача қабул қилинади. Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Қўшимча маълумотлар учун тел.:  (0372)2222719; факс: (0372)2223756.

ОБЪЯВЛЕНИЕ
КОНКУРС НА ПРОВЕДЕНИЕ ОЦЕНКИ СИСТЕМЫ КОРПОРАТИВНОГО УПРАВЛЕНИЯ 
АО «ДЖИЗАКСКОЕ ПРЕДПРИЯТИЕ ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ЭЛЕКТРИЧЕСКИХ СЕТЕЙ»

  В целях соблюдения рекомендаций Кодекса корпоративного управления, утверждённого заседанием Комиссии по повышению эффективности деятельности акционерных обществ и совершенствованию системы корпоративного управления от 31.12.2015г. № 9, АО «Джизакское ПТЭС» объявляет конкурс по выбору независимой организации на проведение оценки системы корпоративного управления Общества по итогам 2017 года.

   К участию в конкурсе допускаются независимые организации, определенные Кодексом корпоративного управления.

Условия проведения конкурса

1.Для участия в конкурсе, претендентам необходимо направить следующие документы:

— Заявление;

— Копии свидетельства о государственной регистрации и соответствующей лицензии;

— Предлагаемые условия договора (сроки проведения, размер оплаты услуг и пр.);

—  сведения о специалистах участвующих при оценке корпоративного управления (резюме), а также копии сертификатов подтверждающие квалификацию специалистов.

2.Предложения по участию в конкурсе просим направить по адресу: 130106, г. Джизак, махалля Навруз, улица Богзор, дом 60, либо на адрес электронной почты общества 1708000@uzbekenergo.uz

Порядок проведения тендера

    Коммерческие предложения принимаются в срок до 15 марта 2017 года. Победителем конкурса признается участник, предложивший в совокупности наиболее выгодные условия для общества.

Получить дополнительную информацию можно по номеру:(0372)2222719; факс: (0372)2223756.

ЭЪЛОН

    “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ  қуйидаги молларни харид қилиш мақсадида етказиб берувчи ташкилотларни танлаш учун танлов эълон қилади:

Товар маҳсулотининг номи

сони

1

Кондиционер (12)

2

2

Телевизор (32)

6

3

MFU принтер (3/1)

1

4

Компьютер

1

5

Коғоз (пачка)

300

6

Факс телефон аппарати

3

7

Электр пайвандлаш ускунаси (220v)

7

8

Кесиш ускунаси (болгарка) (180)

5

9

Газ плита

1

10

Офис стули

50

11

Ёгоч стули (Мебел)

20

12

Офис иш столи

1

13

Мебел стол-стул (12 киши комплект)

1

14

Матрас

5

Танловни ўтказиш шартлари

Танловда қатнашиш истагида бўлган тижоратчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:

тижорат таклифи;

давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;

Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки жамиятнинг электрон манзили 1708000@uzbekenergo.uz

Танловни ўтказиш тартиби

Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Қўшимча маълумотлар учун тел.:  (0372)2224745.

1 28 29 30