Jamiyat faoliyati va maksadlari

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ

(АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

  1. Жамиятнинг ташкил қилинишидан мақсад — хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун қатнашчиларнинг ўз пул маблағларини жалб этиш йўли билан акцияларни чиқариш, хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи молиявий таъминлаш тамойилларида фойда олиш мақсадида ва олинган фойдани ишлаб чиқаришни ривожлантиришга тақсимлаш, Жамият акциядорларининг ижтимоий ва иқтисодий шароитларини яхшилаш.
  2. Жамият электр энергиясини истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотишни амалга оширади. Шунингдек Жамият қуйидаги фаолиятни амалга оширади:
  • электр энергиясининг ягона харид қилувчисидан шартнома асосида электр     энергияси олади;
  • электр таъминоти корхоналарига истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномалари тузиш ҳуқуқини амалга ошириш учун белгиланган тартибда   бош ишончнома беради;
  • истеъмолчиларга электр таъминоти шартномаси асосида электр    энергиясини сотишни амалга оширади;
  • истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда хавфсизликни   таъминлайди;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг давлат   стандартларида белгиланган сифат кўрсаткичларини сақлаб туради;
  • техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғи  хўжалиги объектларидан фойдаланишини ва уларнинг таъмирланишини ташкил этади;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб    чиқади ва амалга оширади;
  • электр энергиясини истеъмол қилувчи электр қурилмаларини белгиланган тартибда ҳудудий электр тармоқларига улаш учун истеъмолчиларга техник    шартлари беради.

Жамият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.

  1. Фаолиятнинг махсус рухсат олишни (лицензиялашни) талаб қиладиган айрим турлари махсус рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.
  2. Жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда хусусий операторга туман, шаҳар доирасида электр энергиясини сотишнинг айрим масалаларини топшириши мумкин.
  3. Электр таъминоти корхоналари жамиятнинг электр энергиясини туман, шаҳар, ишлаб чиқариш зонаси доирасида истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаларидир.
  4. Электр таъминоти корхоналари:
  • истеъмолчининг белгиланган тартибда киритган таклифларига мувофиқ электр энергиясининг ойлик шартномавий истеъмоли ҳажмларини шакллантиради;
  • техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғи       хўжалиги объектларидан фойдаланишни ва уларнинг таъмирланишини             ташкил этади;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик  нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб  чиқади ва амалга оширади.

Электр таъминоти корхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.

  1. Ўз фаолиятини амалга ошириш учун ва жамият олдида турган масалаларни ҳал қилиш мақсадида, жамият қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
  • ўз номидан битимлар, шартномалар тузиш, мулкий ва ўз номулкий  ҳуқуқларни сотиб олиш ва мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлиш, Ўзбекистон    Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда судда, хўжалик ва ҳакамлик судларида даъвогар  бўлиш;
  • шартномалар асосида мутахассисларни жалб этиш, шу жумладан хорижий;
  • амалдаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда, хорижий шериклар билан шартномалар, битимлар ва бошқа хил ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш;
  • ижарага бериш, техник воситаларга хизмат кўрсатиш, ускуналар лизинги пунктларини ташкил қилиш;
  • импорт бўйича хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, ускуналар ва бошқа   маҳсулотни сотиб олиш учун сармоядорларнинг маблағларини, шу жумладан валюта маблағларини жалб қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчар ва кўчмас мулкни ўз мулки сифатида  сотиб олиш ва ижарага бериш;
  • белгиланган тартибда банкларда ҳар қандай ҳисобларни, шу жумладан валюта  ҳисобларини очиш, ссудалар ва банк кредитларини олиш, қонунчиликка  мувофиқ равишда ҳар қандай шаклда маблағларни ўтказиш ва акцептлаш,  қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш ва жойлаштириш;
  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мустақил равишда ўз балансидан мол- мулкни, қарзларни, камомадни ва бошқа исрофларни ўчириш.