
Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан «хуфиёна иқтисодни» қисқартириш ва «коррупцияга қарши мувофиқлик тизими» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш семинари ўтказилди
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг 29- январь куни коррупцияни олдини олиш, қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда «хуфиёна иқтисодни» қисқартириш ва «коррупцияга қарши мувофиқлик тизими» мавзусида йиғилиш семинари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходими Каримов Достон, Жиззах шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Жўрабек Қулбеков ҳамда Олий Мажлисга мурожаатнома бўйича Жиззах давлат педагогика институти доценти, тарих фанлари бўйича доктори Ақчаев Фарруҳлар маъруза қилишдилар.
Иштирокчилар томонидан қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан тушунтиришлар берилди.
Ушбу семинарда жамиятимиз раҳбар ходимлари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари бошлиқ, бош муҳандис, бошлиқ ўринбосарлари, Хизмат ва гуруҳ бошлиқлари иштирок этишди.
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати