“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига «NAZORAT -AUDIT» МЧЖ ва «MAGNIT- FINANS» МЧЖ аудит ташкилотлари томонидан берилган ижобий хулосалари ҳақида

 Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармони талабларига кўра, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ халқаро аудит стандартлари ҳамда халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ «MAGNIT- FINANS» МЧЖ аудитор ташкилоти томонидан ва молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартига мувофиқ «NAZORAT -AUDIT» МЧЖ аудитор ташкилоти томонидан “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2016 йил натижалари бўйича аудити ўтказилиб, Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятига ижобий хулосаси берилди.

Илова: №1

Илова: №2.

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ устав фондидаги акциядорлик капитали тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

   “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Кузатув кенгашининг 10.08.2016 йилда бўлиб ўтган мажлиси қарорига мувофиқ Жамиятнинг “Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисида”ги қарори Қимматли қоғозлар маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасидан 04.10.2016 йилда №G0151-8-рақам билан рўйхатдан ўтказилди ва 19 407 499 дона чиқарилган акциялар ҳисобига Жамиятнинг “Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарори”га мувофиқ, Жамият Кузатув кенгашининг 21.10.2016 йилда бўлиб ўтган   (баённома №14)  мажлисида Жамият устав фондини (капиталини) ошириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, уставга ўзгартириш киритилди ва Жамиятнинг уставига киритилган ўзгартиришлар матни Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” маркази томонидан 2016 йил 28 ноябрда №709- рақам билан рўйхатдан ўтказилди.

     Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори 01.01.2017 йил ҳолатига,  жами: 38 814 998 000  (ўттиз саккиз миллиард саккиз юз ўн тўрт миллион тўққиз юз тўқсон саккиз минг) сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 38 814 998 (ўттиз саккиз миллион саккиз юз ўн тўрт минг тўққиз юз тўқсон саккиз) дона акциялар (шундан, 38 684 918   (ўттиз саккиз миллион олти юз саксон тўрт минг тўққиз юз ўн саккиз) дона эгаси ёзилган оддий ҳужжатсиз акция)) ва 130 080 (бир юз ўттиз минг саксон) дона эгаси ёзилган имтиёзли ҳужжатсиз акциялардан иборат бўлиб, Марказий Депозитарий томонидан шакллантирилган акциядорлар реестрига мувофиқ  қуйидагича тақсимланган:

  • «Ўзбекэнерго» АЖнинг устав фондига берилган давлат улуши – 96,7%, яъни 37 525 574  000 сум, 37 525 574 дона эгаси ёзилган оддий акция;
  • «Davlat aktivlarini boshqarish markazi» Davlat unitar korxonasi улуши — 2,99%, яъни 1 159 344  000 сўмлик, 1 159 344  дона эгаси ёзилган оддий акция;
  • жисмоний шахслар улуши — 0,31% яъни 130 080 000 сўм, 130 080 дона эгаси ёзилган имтиёзли акциялардан иборат.

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги  207 –сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2017 йилнинг 1 -чорак

ҲИСОБОТИ

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyati

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамият ижро органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи  томонидан ишлаб чиқилган, Жамият учун мос келадиган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) бўйича, Жамият фаолияти учун аҳамиятини ҳисобга олиб, салмоқ ўлчовларини белгилаш юзасидан бўлиб ўтган Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан тасдиқланган ва  тадбиқ этилган ҳамда Жамиятнинг 2017 йил учун ривожланиш бизнес-режасига киритилган СМКлари бўйича 2017 йилнинг 1-чораги бўйича бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилади.

Илова №1 ва №2ларга қаралсин.

ЭЪЛОН

БОШ ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ

 «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти

Бош директор- лавозимига номзодлар танлови эълон қилади

Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек танловда иштирок этиш хоҳиши бўлган хорижий менежерлар ҳам таклиф этилади.

Очиқ танлов ҳақида:

— лавозим номи- корхона Бош директори

— вазифалари- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, “Жиззах ҲЭТК” устави, ички низомлари ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг буйруқ ва раҳбарий ҳужжатларига мувофиқ жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

— ёши- 28  ёшдан 50 ёшгача

— маълумоти- тегишли мутахассислик бўйича олий

— иш тажрибаси -тегишли соха бўйича рахбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил;

— мутахассислик талаблари:

— олий (техник ёки иқтисодий- муҳандислик) маълумотли, ташкилотчилик қобилияти, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва миқдорларини, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, саноат хавфсизлиги ва ёнғинга қарши муҳофаза қоидаларини билиши. Компаниянинг биринчи шахслари билан мулоқот олиб бориш тажрибаси. Ўзбек ва рус-тилларини билиши, эркин сўзлаша олиши. Хизмат сафарига бориш эҳтимоллари. Қонунларни, корпоратив бошқарув метод ва принципларини билиши.

Ариза бериш муддати:

Номзодларнинг ҳужжатлари танлов ўтказиш ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида қабул қилинади.

Танлов ҳакида тўлик маълумот

Подробно о вакансии

Vacancy announcement

Манзил: 130106, Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй.

Телефонлар: (0372)2222719, (93)3075770;

Факс: (0372)2223756.

Электрон манзил: 1708000@uzbekenergo.uz 

ЭЪЛОН

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AЖ

 

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 октябрдаги “Давлат мулки объектларидан келгусида мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 289-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” АЖнинг 29.07.2016 йилдаги УКО-ДИ-26-сонли хатига асосан “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг “Ўзбекэнерго” АЖ устав капиталига берилганлиги муносабати билан Қимматли қоғозларнинг Марказий Депозитарийсида сақланаётган ва ҳисоби юритиладиган Жамият акциядорларининг реестрига тегишли ўзгартишлар киритилган.

   “Жиззах ҲЭТК” АЖ  Кузатув кенгашининг 2016 йилнинг 24 октябр (баённома №15) кунида бўлиб ўтган мажлиси қарорига кўра,  “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг жами оддий акцияларидаги  “Ўзбекэнерго” АЖнинг улуши 96,7% овоз берувчи оддий акциялар, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги «Davlat aktivlarini boshqarish markazi»нинг улуши 2,99% овоз берувчи оддий акциялар, шунингдек, жисмоний шахслар улуши 0,31% имтиёзли акциялардан иборатлиги ва шунга мувофиқ акциядорларнинг реестрига қонуний тартибда тегишли ўзгартириш киритилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

 

1 39 40 41 42 43 49