“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига «MAGNIT- FINANS» МЧЖ аудит ташкилоти томонидан берилган ижобий хулосаси ҳақида
Э Ъ Л О Н
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармони талабларига кўра, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ аудит фаолияти стандартларига ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ «MAGNIT- FINANS» МЧЖ аудитор ташкилоти томонидан “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2015 йил натижалари бўйича аудити ўтказилиб, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти тўғри акс эттирилганлиги ҳақидаги хулосаси берилди.