Tariflar

2019 ЙИЛ 15 АВГУСТДАН БОШЛАБ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ НАРХЛАРИ ОШИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлда “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 15 августдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошишини маълум қилади.

GuruhNomiNarh
I guruhUlangan quvvati 750 kVA va undan ortiq bo‘lgan, elektr energiyasi uchun tabaqalashtirilgan tariflar bo‘yicha hisob-kitob qiladigan iste’molchilar, budjet tashkilotlari, fermer xo‘jaliklari va suv iste’molchilari uyushmalarining nasos stansiyalari, shuningdek davlat budjetidan moliyalashtiriladigan nasos stansiyalari bundan mustasno450 so‘m
II guruhElektr energiyasi uchun bir stavkali tarif bo‘yicha hisob-kitob qiladigan iste’molchilar, maishiy iste’molchilardan tashqari 450 so‘m
III guruhMaishiy iste’molchilar
295 so‘m
Elektr plitalar bilan jihozlangan, o‘n qavatdan yuqori bo‘lgan ko‘pxonadonli turar joylari va yotoqxonalarda yashovchi maishiy iste’molchilar uchun147.5 so‘m
IV guruhI va II tarif guruhlari iste’molchilari tomonidan texnologik maqsadda elektr isitish, shuningdek binolarni isitish, issiq suv ta’minoti va ovqat tayyorlashda foydalanilgan elektr energiyasi uchun 450 so‘m
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 8-noyabrdagi PQ-3379-sonli qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni ishlab chiqaruvchi va alohida xizmatlarni ko'rsatuvchi iste'molchilar uchun450 so‘m

Изоҳ:

1. Ушбу тарифлар 1 кВт. соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июль “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан ўрнатилган.

2. Юқорида кўрсатилган Ҳукумат қарорига кўра:

  • Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори, 1-иловасидаги 83-бандининг учинчи хатбошидаги ва 116-банддаги “6 ойдан”сўзлари “2 ойдан”сўзлари билан алмаштирилган;
  • Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1,2 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади.
  • Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар 2019 йил 15 августдан бошлаб ўз кучини йўқотади.

 Tariflar Arxivi