“Жиззах ҲЭТК” АЖнинг ҳурматли акциядори!

 

   “Жиззах ҲЭТК” АЖ ушбу билан 2022 йил 12 октябр куни, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 8-уй манзилда “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг маъмурий биносида соат 11:00 да “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, шу жумладан, “Жиззах ҲЭТК”  АЖ акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

   Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача амалга оширилади.

   Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.

   Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

  • Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 13 сентябр этиб белгиланган.
  • Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 6 октябр этиб белгиланган.

   “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши кун тартиби:

  1. “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖга 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қўшиб олинаётганлиги муносабати билан “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ва уставни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

   “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши бўйича тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 8-уй манзилида “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг маъмурий биносида, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача танишишингиз мумкин ёки (78) 150-73-45 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, маълумот учун телефон: (72)2222165 ёки (72)2222719.

“ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖнинг 

барча кредиторлари диққатига!

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Энергетика Вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2022 йил 24 мартдаги 126-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ “Жиззах ҲЭТК” АЖ акциядорларининг 2022 йил 27 июндаги 2-сонли умумий йиғилишида “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш ва шундан сўнг қўшиб олинган корхона негизида функционал филиални ташкил этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

   Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг барча кредиторларига “Жиззах ҲЭТК” АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилаётганлиги тўғрисида хабар қилади.

   Жамият қайта ташкил этилаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга биноан “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ўтишини маълум қиламиз.

Маълумот учун телефон: (72)2222165 ёки (72)2222719.

 

«ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ»

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

Акциядорларига хабарнома!

   “Жиззах ҲЭТК” АЖ акциядорларининг 2022 йил 27 июндаги 2-сонли умумий йиғилишида “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

   Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Умумий йиғилиш ўтказилган вақтдан бошлаб 30 кундан сўнг 10 кун ичида Жамиятни қайта ташқил этиш масаласи юзасидан қарши овоз берган ёки йиғилишда иштирок этмаган акциядорлар томонидан берилган талабномалар асосида Жамият томонидан уларга тегишли акцияларни белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш чораларини кўриш белгиланган.

   Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг 1 дона имтиёзли акциясининг қиймати 1473,19 (Бир минг тўрт юз етмиш уч сўм 19 тийин) сўм тасдиқланган.

   Агар “Жиззах ҲЭТК” АЖни қайта ташкил этиш масаласи юзасидан қарши овоз берган ёки йиғилишда иштирок этмаган бўлсангиз, 2022 йил 15 августгача жамият томонидан ўзингизга тегишли акцияларни белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш учун талабномани “Жиззах ҲЭТК” АЖга тақдим қилишингиз мумкин.

Талабнома шакли илова қилинади.

 Маълумот учун телефон: (72)2222165 ёки (72)2222719.

 

          “Жиззах ҲЭТК” АЖ

           

 

Эълон

 Ўзбекистон Республикасининг 29.03.2022 йилдаги ЎРҚ-760-сонли “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2022 йилдаги ПФ-101-сонли “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилган.

Шунга кўра, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ  акциядорларининг 30.06.2022 йилдаги йиллик умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарорига мувофиқ Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиниб, Жамият уставининг янги таҳрири  Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказидан 16.07.2022 йилда №709-рақам биланқайта рўйхатдан ўтказилди.

(Низомлар саҳифасига қаралсин).

«ЖИЗЗАХ ҲЭТК» АЖНИНГ ИМТИЁЗЛИ АКЦИЯЛАРИ ЭГАЛАРИ БЎЛГАН АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

ЭЪЛОН

«Жиззах ҲЭТК» АЖ акциядорларининг умумий йиғилишининг 30.06.2022 й. кунги  қабул қилган қарорига асосан, жамиятнинг 2021 йил молия- иқтисодий фаолияти якуни бўйича имтиёзли акцияларга 1 дона акция кийматига нисбатан 25% микдорда дивиденд хисобланди.

Имтиёзли акция эгаларини дивидендларни олиш масаласи бўйича қуйидаги манзилларга мурожаат килишингиз сўралади.

Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи,  Боғзор кўчаси, 60 уй – «Жиззах ҲЭТК» АЖ бош ҳисобчига.

Тел: 0372-2222719

Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60  уй — «Жиззах ҲЭТК» АЖ корпоратив муносабатлар бўлимига.

Тел: 0372-2222719.

1 2 3 61