Oylik Arxiv: Май 2021

Эълон

“Жиззах ХЭТК” АЖ да “Бино ва иншоатларни мукаммал таъмирлаш ишлари” бўйича 2019-2020 йиллар режасига киритилган Зафаробод  туман электр тармоқлари корхонаси маъмурий ва қўшимча биноларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиха-смета хужжатлари тайёрланган бўлиб, биринчи босқич ишлари бажарилган. Ушбу объектнинг тугалланмай қолган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи (Маъмурий бинонинг ички қисмини мукаммал таъмирлаш, хожатхона ва қоровулхона қуриш) ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотлар ўртасида ички танлов ўтказиш зарур бўлмоқда. Мавжуд смета хужжатларига асосан иккинчи босқич ишлари 690000,0 минг сўмни (ҚКС билан) ташкил этади. Ушбу объектдаги ишларни сифатли ва арзон нархларда бажариш мақсадида пудратчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танловни ўтказиш шартлари 

Танловда қатнашиш истагида бўлган тижоратчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:

  • тижорат таклифи;
  • давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва махсулотларнинг сертификатлари нусхалари, махсулотларнинг устама солиқлари ва устама солиқларсиз нархлари кўрсатилиши лозим;

   Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки электрон манзил info@jizzaxhetk.uz

Тижорат таклифлари 2021 йил 4 майдан 8 майгача қабул қилинади.  Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Танловни ўтказиш тартиби

Қўшимча маълумотлар учун тел.:  (99897)329-56-00