Oylik Arxiv: Май 2021

ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан аҳолига замон талабларига мос равишда хизмат кўрсатиш, электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 20 май куни «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими»ни жорий этиш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштириш маркази малакали мутахассислари ва Корея Республикасининг «KT Corporation» компанияси вакиллари тушунтириш бердилар.

Семинарда АСКУЭ бўлими, Тезкор диспетчерлик хизмати, Электр энергия оқимларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш бўлими ходимлари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари иштирок этишди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати