Oylik Arxiv: Июнь 2021

Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари

«ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ВА

«ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

раҳбариятидан миннатдор

Зарбдор тумани 1979 йилда ташкил этилган. Жиззах воҳасининг кенжа туманларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда ҳар бир соҳа сингари энергетика соҳасида ҳам жуда катта ўзгаришлар, қулай меҳнат шароитларини яратиш, янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича қатор лойиҳалар, дастурлар ишлаб чиқилиб, соҳага жорий қилинмоқда.

Хусусан, Обод маҳалла, Обод қишлоқ дастурлари, АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни мисол қилсак арзийди.

Бугунги кунда Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси маъмурий биноси тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди. Маъмурий бинони тўлиқ таъмирлаш учун 1 млрд 25 млн 315 минг сўмлик сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси ташаббуси билан Зарбдор тумани электр таъминоти корхонасининг 2000 йилда қурилган эски биноси тубдан реконструкция қилинди.

Йиғилишни Зарбдор туман ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович, қисқача кириш сўзи билан очиб, Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси жамоасини барча қулайликларга эга янги бино билан табриклади.

Маъмурий бинони 29 май куни фойдаланишга топшириш маросимига Зарбдор туман ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович, туман жамоатчилиги, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари раҳбарлари, соҳа фахрийлари таклиф қилинди. Маросимда Зарбдор туман электр таъминоти корхонасининг 69 нафар ходимлари қатнашдилар.

Сўзга чиққанлар туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимларини замонавий иш жойи билан қутлашди.

Тадбир қатнашчилари корхона ишчи-ходимларининг меҳнат шароити, истеъмолчилар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Кўча ва ички ҳовлига 36 тупдан ортиқ арча, 10 тупдан ортиқ олма, 10 тупдан ортиқ манзарали дарахт ва 500 туп гул кўчатлари ўтказилди.

Шунингдек, корхона биносида Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техника ўқув хонаси, АСКУЭ тизими хонаси, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб хизматлари йўлга қўйилди.

Дастурлар доирасида корхонанинг маъмурий биноси, автотураргоҳ, омборхона, ходимлар дам оладиган хона, ювуниш хоналари фойдаланишга топширилди.

Ҳозирги кунда туман электр таъминоти корхонаси 1016 та улгуржи ва 16754 та аҳоли истеъмолчиларига хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига асосан дастур доирасида Зарбдор туман электр таъминоти коръхонаси томонидан «Янгиобод» МФЙ ҳудудида 4,5 км электр узатиш ҳаво тармоқлари қурилди ҳамда 1 дона 160 кВА трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари амалга оширилди. «Равот» МФЙ ҳудудида 2,5 км масофада электр узатиш ҳаво тармоқлари қуриш ҳамда 1 дона 100 кВА трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари ўз якунига етди.

Жорий йилнинг ўтган даврида 46,16 км масофада электр узатиш ҳаво тармоқлари ва 13 дона  трансформатор пунктлари, шунингдек, 110/35 кВли куч трансформаторларининг 2 таси мукаммал таъмирланди. 110,9 км  масофада электр узатиш ҳаво тармоқлари ва 62 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилнинг 28-30 май кунлари 21 нафар ишчи ходимларнинг Хоразм вилоятига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатдан яхши таассуротлар билан қайтган ходимларимиз ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишдилар.

«Жиззах ҲЭТК» АЖ касаба уюшма қўмитаси