Oylik Arxiv: Июль 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани, Умар МФЙ ҳудудидаги Қорасийроқ қишлоғида 800 метр 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортилмоқда.

0,4 кВ электр узатиш ҳаво тармоқлари учун 4 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилган.

Бундан 80 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Фориш туманининг «Яссикечув» МФЙ ҳудудидаги Бешбола қишлоғида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган уйлар, Ёшлар саноат ҳудуди ҳамда бетон ғишт ишлаб чиқариш цехларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 100 кВАли трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига асосан Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида Сармич МФЙ 2021 йил Давлат дастурига киритилган.

Дастур доирасида Сармич МФЙ ҳудудида 11,8 км электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 2 дона 100 кВА трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Шундан шу пайтгача 15 дона 10 кВли ва 5 дона 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянчлари ўрнатилган. 800 метр 10 кВли ва 3100 метр 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари якунига етган. 2 дона 100 кВА трансформатор пункти ўрнатилган. 1 дона 100 кВА трансформатор пунктидан 38 та хонадонга кучланиш берилди.

Аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасидаги бу каби амалий ишлар йил давомида белгиланган дастурлар асосида ташкил этилади, албатта.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати