Oylik Arxiv: Июль 2021

МУРОЖААТ

 Ҳурматли аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар!

Хабарларингиз бор, кейинги кунларда юртимизда аномалиссиқ ва қуруқ ҳаво оқимиҳукм сурмоқда.

Иссиқ ҳаво шароитида барча хонадон, кафе, ресторан, ошхона, корхона ва ташкилотлар, истимоий соҳа объектларида совутгичлар узлуксиз тарзда ишлатилмоқда. Бундан ташқари деҳқон-фермер хўжаликларида етиштирилаётган ҳосилни суғориш учун сувнасосларидан фойдаланилмоқда. Янги турдаги маиший техника воситалари жумладан, кирювишмашинаси, печкалар, овқатиситиш машинаси, сувиситгич, вентилятор ва бошқалар. Бундан кўриниб турибдики, электр энергиясига бўлган талаб бир неча баробарга ошишига, тизимда юкламалар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Бунинг оқибатида нимстанциялар ва трансформатор пунктларида носозликларюзага келиб, уларни бартарафэтиш учун кўп куч ва вақтсарфланмоқда. Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга етказилаётган электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаш, электр таъминотида юзага келган талофатларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этишишларида шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарининг тезкорчиқиш бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўзвақтида таъминланмаса, тизимдаги «зўриқиш» турлийирик авария, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун вилоятимиз бўйича 35/10 кВли электр узатиш тармоқларини навбатма-навбат ўчириш талаб этилади.

Истеъмолчилардан қуйидаги оддий қоидаларга амалқилишларини сўраб қоламиз:

— совутгич, сувиситгич, вентилятор ва бошқа шу каби кўп электр энергиясини талаб қилувчи ускуналарни кераксиз вақтда ўчириб қўйинг;

— ёритиш ускуналарини бефойда ёқманг;

— энерготежамкор чироқлардан фойдаланинг;

— электр ускуналарини кутиш ҳолатида қолдирманг;

— овқат пиширишда устиёпиқ қозонлардан фойдаланинг;

— кун давомида электртармоғига иккиламчи ускуналарни уламанг.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Бундай вазиятга холисо намуносабат билдирасиз ҳамда электр энергиясида узилишларнинг олдини олишда юқоридаги қоидаларга амалқилиш орқали ўзҳис сангизни қўшасиз деган умиддамиз.

Хонадонимизда нёруғлик, файзаримасин, узлуксиз электр энергиясидан фойдаланайдесангиз, ундантежаб-тергаб фойдаланинг, исрофгарчилик кайўл қўйманг.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдагиПҚ-5048-сон ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларин иамалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Янгиобод МФЙ ҳудудида 2021 йил Давлат дастури бўйича 10 дона 10 кВли ва 25 дона 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари учунт емир-бетон таянчлари келтирилган. Шундан 20 донаси ўрнатилди. 400 метр 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Бу ишлар Бўстон участкаси устаси Одил Мўминов бошчилигида 4 нафар эл.монтёрлар билан биргаликда амалга оширилмоқда.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Янгиобод МФЙ ҳудудида 2021 йил Давлат дастури бўйича янги СИП русумидаги изоляцион кабель орқали 500 метр 0,4 кВ электр узатиш ҳаво тармоқлари тортилган. Бугун 400 метр 0,4 кВ электр узатиш ҳаво тармоқлари тортишишлари амалгао ширилмоқда.

«Обод қишлоқ» дастури бўйича 2 дона 160 кВА трансформатор пунктлари олиб келинган бўлиб, юклама биланишлаётган 128 сонли 250 кВАли трансформатор пунктига қўшимча 1 донаси ўрнатилган ва кучланиш берилган. Бу билан 67 та хонадоннин гэлектр энергияси таъминоти яхшиланди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида Чимқўрғон ҚФЙ 2021 йил Давлат дастурига киритилган.

«Обод қишлоқ» дастури бўйича Чимқўрғон ҚФЙ ҳудудида 8,8 км 10/0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш, 2 дона 160 кВА трансформатор пунктларини ўрнатишишлари режалаштирилган.

Дастур бўйича трансформатор пунктларини ўрнатишишларидан лавҳалар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани, Умар МФЙ ҳудудида 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортилмоқда.

Иш жараёнидан лавҳалар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

1 2