Oylik Arxiv: Октябрь 2021

Эълон

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АJ ўртасида 2020 йил 31 декабр ҳолатига тузилган солиштирма далолатномасига асосан давлат инвестиция дастурларини бажариш учун йўналтирилган маблағлар бўйича “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АJнинг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ олдидаги 140 115 248 241,81 сўмлик қарздорлиги ҳисобига “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АJ томонидан умумий қиймати 140 115 248 000,0 сўм бўлган, номинал қиймати 1000 сўмлик қўшимча 140 115 248 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва ушбу қарор 2021 йилнинг 06 августида Молия вазирлиги томонидан G0151-10-сон билан рўйхатга олинган.

2021 йил 27 августда ушбу чиқарилган акцияларнинг барчаси, яъни 100 фоизи тўлиқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобига жойлаштирилган. Шу муносабат билан  “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АJ Устав фонди миқдори оширилаётганлиги сабабли, Жамият Уставининг айрим бандларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, Уставни янги таҳрирда тасдиқлаш зарур ҳисобланади.

«Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» AJ oddiy aksiyalari Yagona aksiyadorining 2021 yil 12 oktyabrdagi 2-sonli qarori bilan Jamiyat ustavini yangi tahrirda tasdiqlash haqida qaror qabul qilinib, Jamiyat ustavining yangi tahriri  Jizzax shahar Davlat xizmatlari markazidan 19.10.2021 yilda №422468-raqam bilan ro‘yxatdan o‘tkazildi.

«Jizzax HETK» AJ nizomi (Yangi taxrir) 12.10.2021 yil