Oylik Arxiv: Июнь 2022

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг  ҳурматли акциядорлари!

 

    “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ  ушбу билан 2022 йил 27 июн куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование — eVOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Жиззах ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

    Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00-гача “Электронное голосование — eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.

    Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 06 июн этиб белгиланган.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 21 июн этиб белгиланган.

“Жиззах ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
  3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш.
  5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.

    Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование — eVOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар билан  Жиззах шаҳри, Боғзор кўчаси, 60-уй манзилида “Жиззах ҲЭТК” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг www. jizzaxhetk.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки (72) 222-27-19 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

    Шу билан бирга, “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда  ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Сизда ўзингизга тегишли ҳар бир имтиёзли акцияни 1473,19 сўмдан “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.

    Бунда, агарда Сиз “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда, ушбу йиғилиш ўтказилгандан сўнг 30 кун ичида Сиз “Жиззах ҲЭТК” АЖ Бош директори номига ўзингизга тегишли бўлган акцияларни қайтариб сотиш бўйича талабнома беришингиз мумкин.

Жамият Кузатув кенгаши