Oylik Arxiv: Июнь 2022

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Хабарнома!

   “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июн куни, соат 11-30да, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй, Жамиятнинг мажлислар залида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади.

    Электрон манзил:  info@jizzaxhetk.uz;

    Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиш санаси: 30 июн 2022 йил.

    Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 08 июн 2022 йил.

    Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 24 июн 2022 йил.

     Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-30дан  11-30гача

    Ўтказилиш вақти: соат 11-30

 Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва ишончнома билан келишлари шарт.

Маълумот учун телефон: 72-222-27-19; факс: 72-222-37-56

 КУН ТАРТИБИ

  1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш ва 2021 йил якуни бўйича йиллик хисоботни тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини кўриб чиқиш.
  4. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молиявий-хужалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ташқи аудиторнинг ижобий ҳулосасини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятда 2021 йил бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича берилган хулосани кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий–хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдаси тақсимланишини тасдиқлаш.
  8. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
  9. 9. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  10. 10. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш.
  12. 2022 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
  13. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  14. Жамиятнинг Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш.
  15. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

  Акциядорлар акциядорларнинг йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар ) билан акциядорларга умумий йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарнома ва бевосита “Жиззах ҲЭТК” АЖда: Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уйда танишишлари мумкин.

“Жиззах ҲЭТК” АЖ Кузатув кенгаши