Oylik Arxiv: Сентябрь 2022

“Жиззах ҲЭТК” АЖнинг ҳурматли акциядори!

 

   “Жиззах ҲЭТК” АЖ ушбу билан 2022 йил 12 октябр куни, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 8-уй манзилда “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг маъмурий биносида соат 11:00 да “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, шу жумладан, “Жиззах ҲЭТК”  АЖ акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

   Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача амалга оширилади.

   Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.

   Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

  • Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 13 сентябр этиб белгиланган.
  • Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 6 октябр этиб белгиланган.

   “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши кун тартиби:

  1. “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖга 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қўшиб олинаётганлиги муносабати билан “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ва уставни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

   “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши бўйича тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 8-уй манзилида “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг маъмурий биносида, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача танишишингиз мумкин ёки (78) 150-73-45 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, маълумот учун телефон: (72)2222165 ёки (72)2222719.