Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси томонидан Шароф Рашидов тумани, «Равот» ҚФЙ, «Умар» МФЙ ҳудудидаги Бешовул қишлоғининг 40 та хонадонини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида темир-бетон таянчларни ўрнатиш, янги СИП русумидаги изоляцион кабель билан 0,4 кВ ҳаво тармоқларини тортиш, 63 кВАли транформатор пунктини ўрнатиш ишлари якунига етказилди.

Бундан ташқари, тумандаги «Оқ-тош» МФЙ ҳудудида эскирган симёғочлар ўрнига 50 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, СИП кабель билан 0,4 кВ ҳаво тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Юклама билан ишлаётган 436 сонли 100 кВА  трансформатор пунктига қўшимча 100 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатиб бериш кўзда тутилган.

Аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасидаги бу каби амалий ишлар йил давомида белгиланган дастурлар асосида ташкил этилади, албатта.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати