Зомин тумани, Дуоба ҚФЙ, Еттикечув қишлоғида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Зомин тумани, Дуоба ҚФЙ, Еттикечув қишлоғи тоғли ҳудудда жойлашган. Қишлоқда 21 та хонадон истиқомат қилишади. Бу ерда яшовчи аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 7,5 км 10 кВли ҳаво тармоқлари, 3,2 км 0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш учун 70 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиб бўлинди.

Қуввати 25 ва 63 кВА бўлган трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати