Хабарнома!

 “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 25 июн куни, соат 11-30да, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй, Жамиятнинг мажлислар залида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади.

            Электрон манзил:  info@jizzaxhetk.uz; WWW. jizzaxhetk.uz

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиш санаси: 25 июн 2021 йил.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 28 май 2021 йил.

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 21 июн 2021 йил.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-30дан  11-30гача

Ўтказилиш вақти: соат 11-30

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва ишончнома билан келишлари шарт.

Маълумот учун телефон: 72-222-27-19; факс: 72-222-37-56

 

КУН ТАРТИБИ

  1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш.
  3. Жамиятнинг 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини кўриб чиқиш.
  4. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш.
  5. Жамиятда 2020 йил бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бўйича берилган хулосани кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2020 йилдаги молиявий–хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдаси тақсимланишини тасдиқлаш.
  7. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга оширган ишлари тўғрсидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
  8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  9. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  10. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш.
  11. Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  12. Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида корхонага “Худудий электр тармоқлари” АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш хисобига Жамият устав капиталини ошириш.
  13. “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

Акциядорлар акциядорларнинг йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар ) билан акциядорларга умумий йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарнома ва бевосита “Жиззах ҲЭТК” АЖда: Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уйда танишишлари мумкин.

“Жиззах ҲЭТК” АЖ Кузатув кенгаши