Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Зарбдор тумани, «Ойбек» МФЙ ҳудуди, «Янгикент» МФЙ ҳудудидаги Зомин ва Порлоқ йўл кўчаларидаги 80 та хонадонни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 40 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, янги СИП русумидаги изоляцион кабель билан 3500 метр 0,4 кВ ҳаво тармоқларини тортиш, 100 кВАли транформатор пунктини ўрнатиш ишлари якунига етказилди.

Аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасидаги бу каби амалий ишлар йил давомида белгиланган дастурлар асосида ташкил этилади, албатта.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати