Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 31.01.2022 йилдаги 01-03/106-сонли хатига кўра, молиявий-хўжалик фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича аудиторлик фаолиятининг: Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС), Халқаро аудит стандартлари (ХАС), Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲСга) мувофиқ трансформатсияси, СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларини текшириш бўйича, шунингдек, корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш бўйича миллий ва  Халқаро аудит стандартларига мувофиқ “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга асосан  белгиланган электрон сайтида, амалдаги белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ ташқи аудитни ўтказиш учун шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиш учун мустақил аудитор ташкилотларини танлаш лозимлиги сабабли, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ВМҚ-126-сонли Қарорининг 8-бандига мувофиқ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 07.04.2022 йилдаги 01-01-07/12-сонли хатига асосан, Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг 1 дона имтиёзли акциясининг бозор баҳосини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда мустақил баҳоловчи ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади (электрон сайтида).Танлов 20.04.2022дан 30.04.2022 йил муддатда бўлиб ўтади.

Илова:

  1. Ташқи аудитни ўтказиш учун техник топшириқ— 2 варақда.
  2. Ташқи аудитни ўтказувчи ташкилотни танлаш учун танлов ҳужжатлари— 4 варақда.
  3. 1 дона имтиёзли акциянинг бозор баҳосини аниқловчи мустақил баҳоловчи ташкилотни танлаб олиш учун техник топшириқ-1 варақда.
  4. Баҳолашни ўтказувчи ташкилотни танлаш учун танлов ҳужжатлари— 3 варақда.