Эълон

 Ўзбекистон Республикасининг 29.03.2022 йилдаги ЎРҚ-760-сонли “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2022 йилдаги ПФ-101-сонли “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилган.

Шунга кўра, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ  акциядорларининг 30.06.2022 йилдаги йиллик умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарорига мувофиқ Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиниб, Жамият уставининг янги таҳрири  Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказидан 16.07.2022 йилда №709-рақам биланқайта рўйхатдан ўтказилди.

(Низомлар саҳифасига қаралсин).