«ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ»

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

Акциядорларига хабарнома!

   “Жиззах ҲЭТК” АЖ акциядорларининг 2022 йил 27 июндаги 2-сонли умумий йиғилишида “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

   Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Умумий йиғилиш ўтказилган вақтдан бошлаб 30 кундан сўнг 10 кун ичида Жамиятни қайта ташқил этиш масаласи юзасидан қарши овоз берган ёки йиғилишда иштирок этмаган акциядорлар томонидан берилган талабномалар асосида Жамият томонидан уларга тегишли акцияларни белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш чораларини кўриш белгиланган.

   Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг 1 дона имтиёзли акциясининг қиймати 1473,19 (Бир минг тўрт юз етмиш уч сўм 19 тийин) сўм тасдиқланган.

   Агар “Жиззах ҲЭТК” АЖни қайта ташкил этиш масаласи юзасидан қарши овоз берган ёки йиғилишда иштирок этмаган бўлсангиз, 2022 йил 15 августгача жамият томонидан ўзингизга тегишли акцияларни белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш учун талабномани “Жиззах ҲЭТК” АЖга тақдим қилишингиз мумкин.

Талабнома шакли илова қилинади.

 Маълумот учун телефон: (72)2222165 ёки (72)2222719.

 

          “Жиззах ҲЭТК” АЖ