“ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖнинг 

барча кредиторлари диққатига!

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Энергетика Вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2022 йил 24 мартдаги 126-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ “Жиззах ҲЭТК” АЖ акциядорларининг 2022 йил 27 июндаги 2-сонли умумий йиғилишида “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш ва шундан сўнг қўшиб олинган корхона негизида функционал филиални ташкил этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

   Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг барча кредиторларига “Жиззах ҲЭТК” АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилаётганлиги тўғрисида хабар қилади.

   Жамият қайта ташкил этилаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга биноан “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ўтишини маълум қиламиз.

Маълумот учун телефон: (72)2222165 ёки (72)2222719.