Жамиятнинг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали” қилиб қайта ташкил этилаётганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

 Барча юридик ва жисмоний шахслар

ДИҚҚАТИГА

   “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (СТИР: 200344721) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 126-сонли “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ акциядорларининг 2022 йил 27 июндаги умумий йиғилиши қарори, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг 2022 йил 12 октябрдаги Қўшма умумий йиғилиши қарори ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 24.10.2022 йилдаги 10.1-сон бошқарув қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олинаётганлиги ва  “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали” қилиб қайта ташкил этилаётганлигини эълон қиламиз.

  Жамият қайта ташкил этилаëтганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”  АЖнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ўтишини маълум қиламиз.

Юридик манзил:

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Боғзор кўчаси, 60 уй.

Почта манзили:

130106, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Боғзор кўчаси, 60 уй.