Category Archives: Yangiliklar

9-май «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами, ғалабанинг 76 йиллиги. 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида 11 нафар Жангчи-фахрийлар (байналминалчилар) меҳнат қилишмоқда. Улар маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами муносабати билан қизғин муборакбод этилди. Корхона ва касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан рағбатлантирилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Зомин тумани, Дуоба ҚФЙ, Еттикечув қишлоғида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Зомин тумани, Дуоба ҚФЙ, Еттикечув қишлоғи тоғли ҳудудда жойлашган. Қишлоқда 21 та хонадон истиқомат қилишади. Бу ерда яшовчи аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 7,5 км 10 кВли ҳаво тармоқлари, 3,2 км 0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш учун 70 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиб бўлинди.

Қуввати 25 ва 63 кВА бўлган трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш учун 2021 йил дастури бўйича КТПС 160/10/0,4 кВА қувватга эга 2 комплект трансформатор пункти, КТПС 100/10/0,4 кВА қувватга эга 6 комплект трансформатор пункти, КТПГ 400/10/0,4 кВА қувватга эга 1 комплект трансформатор пункти ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларига зарур бўлган электр ускуналари олиб келинди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат халқимизнинг бугунги кунидан мамнунлигини, эртанги кунга бўлган ишончини янада оширмоқда.

Жиззах шаҳар, «Улуғбек» МФЙ ҳудудида янги замонавий тарзда қурилган 14 дона кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган хонадонларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида янги КТПГ 400/10 кВА қувватга эга бўлган 7 дона трансформатор пункти ўрнатилган.

Ҳозирги кунда Жиззах ШЭТК ходимлари томонидан кабель тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси томонидан Шароф Рашидов тумани, «Равот» ҚФЙ, «Умар» МФЙ ҳудудидаги Бешовул қишлоғининг 40 та хонадонини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида темир-бетон таянчларни ўрнатиш, янги СИП русумидаги изоляцион кабель билан 0,4 кВ ҳаво тармоқларини тортиш, 63 кВАли транформатор пунктини ўрнатиш ишлари якунига етказилди.

Бундан ташқари, тумандаги «Оқ-тош» МФЙ ҳудудида эскирган симёғочлар ўрнига 50 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, СИП кабель билан 0,4 кВ ҳаво тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Юклама билан ишлаётган 436 сонли 100 кВА  трансформатор пунктига қўшимча 100 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатиб бериш кўзда тутилган.

Аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасидаги бу каби амалий ишлар йил давомида белгиланган дастурлар асосида ташкил этилади, албатта.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

1 2 3 31