“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги  207 –сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2017 йил якуни буйича

 ҲИСОБОТИ

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyati

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамият ижро органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи  томонидан ишлаб чиқилган, Жамият учун мос келадиган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) бўйича, Жамият фаолияти учун аҳамиятини ҳисобга олиб, салмоқ ўлчовларини белгилаш юзасидан бўлиб ўтган Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан тасдиқланган ва  тадбиқ этилган ҳамда Жамиятнинг 2017 йил учун ривожланиш бизнес-режасига киритилган СМКлари бўйича 2017 йилнинг якуни бўйича бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилади. Шунингдек, Жамият томонидан 2017 йил давомида хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатилмаганлигини маълум қилади.

Илова №1 ва №2ларга қаралсин.

ЭЪЛОН

Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонасиАЖга тегишли объектлар «Ko’chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ Жиззах вилоят филиали орқали сотувга қўйилмоқда
 «Ko’chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ Жиззах вилоят филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

     Савдога Ўзбекаистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 29.06.2017 йилдаги 443-сонли қарорига, «Жиззах худудий электр тароқлари» АЖнинг 17.03.2018 йилдаги 08/1871-сонли буюртма хати ва «Жиззах худудий электр тароқлари» АЖ ишчи гурухининг 16.03.2018 йилдаги йиғилиш баёнига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда;

  • Жиззах шахар Навруз махалласи Богзор кучаси 60-уй худудида жойлашган умумий ер майдони 441.65 кв.м бўлган “Музлаткич биноси” (музлаткич камераси (0018 литер) ва 3 дона 113 тонналик 339 тонна). Бошланғич баҳоси-1 350  432 000 сўм.
  • Зомин тумани Чилонзор МФЙ худудида жойлашган умумий ер майдони 242,88 кв.м бўлган “Яшаш уйи” биноси. Бошланғич баҳоси-126 903 000 сўм.

    Аукцион савдоси 2018 йил 30 апрел куни соат 15.00 да бўлиб ўтади. Аризалар  расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 27 апрел куни соат 18.00.

     Қизиқиш билдирган талабгорлар мулк ҳақидаги маълумотлар билан Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 39-уй манзилида танишишлари мумкин.

     Мазкур бинолар 2018 йил 30 апрел куни сотилмаган тақдирда такрорий савдолари  2018 йил 15 май куни «Ko’chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ Жиззах вилоят филиали биноси мажлислар залида соат 15.00 да бўлиб ўтади.

     Такрорий савдо учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 14 май куни соат 18.00. Савдога қўйилган бинолар билан тегишли жамият вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин.

     Талабгорлар хар бир объект учун алохида-алохида бошланғич баҳоларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини, АТИБ «Ипотека-банк» Жиззах вилоят филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22626000804920609001, МФО 00122, СТИР 207122519.

     Савдо ғолиби аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиши лозим. Мулклар учун тўловларни амалга ошириш муддати олди-сотди шартномаси тузилганда белгиланади.

Савдо ўтказиладиган манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 39-уй.

Лицензия: RR- 0001. www.1kms.uz.

Телефон: (0-372) 222-34-16.

ЭЪЛОН 

   “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ  2018 йил давомида электр энергияси тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида  хамда «Узбекэнерго» АЖнинг 2018 йил 07 февралдаги 67-сонли буйругини ижросини таъминлаш максадида қуйидаги электр бутловчи қисмлар, ускуна ва маҳсулотларини харид қилиш ва етказиб берувчи ташкилотларни танлаш учун ва Темирбетон таянчларни етказиб берилишида транспорт хизмати курсатувчи корхоналар уртасида танлов эълон қилади:

  1. Темирбетон таянч (СВ-95-3,0. СВ105-3,5)
  2. Траверс,крепления,хомут

Танловни ўтказиш шартлари 

   Танловда қатнашиш истагида бўлган тижоратчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:

  •  тижорат таклифи;
  • давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва махсулотларнинг сертификатлари нусхалари, махсулотларнинг устама соликлари, ва устама соликларсиз нархлари курсатилиши лозим;
  • шунингдек Темирбетон таянчларни етказиб берилишида транспорт хизмати курсатувчи корхоналар томонидан хам давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия хизматлар нахлари устама соликлари, ва устама соликларсиз курсатилиши лозим булади.  

   Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки электрон манзил taminot77@inbox.uz

 Танловни ўтказиш тартиби

Тижорат таклифлари 2018 йил 25 мартгача қабул қилинади.  Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Қўшимча маълумотлар учун тел.:  (0372)2224745. +99891 2070055. +99897 3282908.

 

ЭЪЛОН!!!

Ҳурматли электр энергия истеъмолчилари!

     Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси истеъмолчиларидан келиб тушаётган электрон мурожаатларни тезкор хал этиш ҳамда уларга енгиллик яратиш мақсадида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан телеграмм интернет иловаси орқали “Халқ билан мулоқот” Каналини ишга туширганлиги ҳақида маълум қиламиз.

  Эндиликда сиз электр энергияси билан боғлиқ барча муаммо, камчилик ва таклифларингизни ушбу манзил орқали етказишингиз мумкин бўлади. Сизнинг мурожаатингиз тез фурсатларда ўз ечимини топади.

  Бунинг учун, Сиз мобил телефонингиздан телеграмм мессенжерига кириб “uzbekenergo_muloqot” каналига аъзо бўлишингиз керак бўлади.

 www. uzbekenergo.uz  веб-сайти орқали ҳам батафсил барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

ЭЪЛОН
«ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ»  АЖда
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШНИ ЎТКАЗИШ УЧУН МУСТАҚИЛ ТАШКИЛОТ ТАНЛОВИ

   Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31.12.2015 йилдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсияларига риоя қилиш мақсадида 2017 йил якуни бўйича Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади.

   Танловда “Корпоратив бошқарув кодекси”да белгиланган ташкилотлар сирасига кирувчи мустақил ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловни ўтказиш шартлари

1. Танловда иштирок этишни хоҳловчи ташкилотлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

— Ариза;

— давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;

-шартноманинг таклиф этилаётган шарти (баҳолаш бўйича хизмат ҳақи миқдори ва муддатлари акс этган маълумот ва бошқалар).

— жамият қорпоратив бошқарув тизимини баҳолашда қатнашувчи мутахассислар ҳақида маълумот (резюме), шунингдек уларнинг малакасини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари.

2.Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки жамиятнинг электрон манзили 1708000@uzbekenergo.uz

Танловни ўтказиш тартиби

Тижорат таклифлари 2018 йил 26 февралгача қабул қилинади. Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Қўшимча маълумотлар учун тел.:  (0372)2222719; факс: (0372)2223756.

1 47 48 49 50