ЭЪЛОН
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ 2018 йил давомида электр энергияси тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида хамда «Узбекэнерго» АЖнинг 2018 йил 07 февралдаги 67-сонли буйругини ижросини таъминлаш максадида қуйидаги электр бутловчи қисмлар, ускуна ва маҳсулотларини харид қилиш ва етказиб берувчи ташкилотларни танлаш учун ва Темирбетон таянчларни етказиб берилишида транспорт хизмати курсатувчи корхоналар уртасида танлов эълон қилади:
- Темирбетон таянч (СВ-95-3,0. СВ105-3,5)
- Траверс,крепления,хомут
Танловни ўтказиш шартлари
Танловда қатнашиш истагида бўлган тижоратчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:
- тижорат таклифи;
- давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва махсулотларнинг сертификатлари нусхалари, махсулотларнинг устама соликлари, ва устама соликларсиз нархлари курсатилиши лозим;
- шунингдек Темирбетон таянчларни етказиб берилишида транспорт хизмати курсатувчи корхоналар томонидан хам давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия хизматлар нахлари устама соликлари, ва устама соликларсиз курсатилиши лозим булади.
Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки электрон манзил taminot77@inbox.uz
Танловни ўтказиш тартиби
Тижорат таклифлари 2018 йил 25 мартгача қабул қилинади. Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.
Қўшимча маълумотлар учун тел.: (0372)2224745. +99891 2070055. +99897 3282908.